Жаҳон | 08:36 / 09.06.2016
7314
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: энг янги британ эсминецлари иссиқ денгизларда ўчиб қолмоқда

Буюк Британия флоти қуролланишига олинган энг замонавий минаташувчи кемалар суви иссиқ денгизларда ишлай олмаслиги маълум бўлди. Бу қизиқ ҳолат ҳар бири 1,5 млрд доллар турадиган 6 та эсминец қуриб бўлингандан кейин аниқланди.

Иссиқ денгизларда кемаларнинг двигателлари ўчиб қолмоқда, бу эса денгизчилар денгиз ўртасида қолиб кетиши билан хавф солади, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Кема ишлаб чиқарувчиларининг айтишича, улар буюртмани тегишли равишда бажаришган, буюртмачилар уларни кема юқори ҳароратдаги сувларда сузиши ҳақида огоҳлантирмаганлар. 

Эсминецлар Форс кўрфазида ишлаши учун уларга қўшимча дизель генераторлари ўрнатилиши керак бўлади. Бу эса давлат ғазнасига яна қўшимча бир неча ўнлаб миллион долларга айланади. Қайд этиш жоизки, кемалар ёнилғи тежовчи қилиб махсус ишланган.