Технология | 00:00 / 09.06.2016
6078
1 дақиқада ўқилади

Россия ташқи ишлар вазирлиги "асосий гаджетини" намойиш қилди 

Россия ташқи ишлар вазирлиги YotaPhone 2 смартфонини ўзининг "асосий гаджети" деб атади. Бу ҳақда вазирликнинг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилинган.

Хабарга берилган изоҳда қурилма вазирлик томонидан трансляцияларни ўтказиш учун фойдаланилиши айтилган: "Бизнинг асосий гаджетимизни кўрсатиш вақти келди, унда матбуот-анжуманлар ва бошқа муҳим тадбирлар жонли кўрсатилади".

Вазирликда қурилма вақти-вақти билан қайта қувватланишни талаб қилиши қўшимча қилинди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз аккаунтини 2016 йил июнь бошида яратганди. Айни вақтда унга 4 миндан атрофида одам обуна бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш