Тель-Авивдаги терактлар қурбонлари сони 4 нафаргача ошди
Тель-Авивда 8 июнда кечки вақт теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 6 киши яраланди. Бу ҳақда Исроил телевидениесининг 2-канали маълум қилди.
"Бугун жароҳатлардан бир қиз ҳалок бўлди, ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етди, яна 6 киши яраланган", деб маълум қилди телеканал.
Телеканал маълумотларига кўра, икки террорчи 8 июнь куни мудофаа вазирлиги мажмуаси яқинидаги "Сорона" савдо марказига келиб, ресторанда таомга буюртма бериб, сўнгра у ердаги одамларга ўт очган.
Ҳужумни уюштирган икки террорчи ҳам ушланган. Каналнинг хабар беришича, улардан бири яраланган. Иккинчи террорчи айни вақтда хавфсизлик хизматлари вакиллари томонидан сўроқ қилинмоқда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивдаги теракт туфайли 9 июнда ҳарбий-сиёсий маҳкаманинг йиғилишини ўтказади, деб хабар бермоқда бош вазир девонхонаси.
"Ҳарбий-сиёсий маҳкаманинг йиғилиши 9 июнда бўлиб ўтади, айни вақтда мудофаа вазирлигида куч блоки раҳбарлари билан хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтмоқда", деб маълум қилинди бош вазир девонхонасида.