Фан-техника | 19:59 / 10.06.2016
7145
2 дақиқада ўқилади

Lenovo тўлдирилган реалликка эга смартфон намойиш қилди

Lenovo компанияси Tango тўлдирилган реаллик технологиясини қўллаб-қувватловчи дунёдаги биринчи серияли смартфон намойиш қилди. Бу ҳақда Сан-Францискода бўлиб ўтаётган Lenovo Tech World анжуманидан мухбирлар хабар бермоқда.

Phab 2 Pro смартфони Lenovo ва Tango тўлдирилган реаллик технологиясининг асосий ишлаб чиқувчиси Google Advanced Technologies and Products билан бирга яратилган.

Смартфон диагонали 6,4 дюйм ва QHD (2560x1440) пикселли экран, саккиз ядроли процессор, 4 Гб оператив хотира, 4050 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланди. Янги қурилманинг асосий элементи учланган фронтал фотомодуль бўлди. 16 Мп ли оддий камерадан ташқари, қурилмага объектларгача масофани ўлчайдиган ToF-камера ва ҳаракатнинг юқори аниқликда қайд қилгичи ўрнатилган.

Смартфон барча датчикларидан олинувчи маълумот унинг экранида виртуал ва реал объектларни бирлаштириш натижасида яратилувчи тўлдирилган реалликни намойиш қилишга имкон беради.

Tango дастури ва Phab 2 Pro махсус дастурлари ёрдамида виртуал реаллик объектлари камерадан олинган тасвир устига қўйилади. Бу дўкон ёки омбордаги товарлар, сайёҳлик ва музей экспонатлари, ўйин қаҳрамонлари ҳақидаги ахборот, мураккаб техник объектларга хизмат кўрсатувчи персонал учун техник маълумот ва кўплаб бошқа нарсалар ҳақидаги маълумот бўлиши мумкин.

Смартфон экранида таянч нуқталарни белгилаб, масофани ёки буюмнинг ўлчамларини ўлчаш мумкин. Экранга динозаврни чиқариш, унинг атрофида айланиш, турли томондан кўриш, домино ўйнаш ва ҳ.к.лар қилиш мумкин.

Смартфон АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларида сентябрдан мос равишда 499 доллар ва 499 евродан сотила бошланади.