Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:00 / 11.06.2016
8529
1 дақиқада ўқилади
Россия ИИВ сайти 12 июндан кириллчадаги янги мвд.рф доменига ўтади
Россия ички ишлар вазирлигининг расмий интернет саҳифалари, 12 июндан бошлаб, рус алифбосидаги мвд.рф доменида ишлай бошлайди, деб хабар қилган вазирлик вакиласи Ирина Волк.
Вазирлик расмий вакилининг сўзларига кўра, янги домен Россия ИИВ аппарат-дастурий мажмуаси сайтларининг ишлаши учун умумий бўлади. У, ўз платформасида, вазирликнинг барча минтақалардаги 700 дан ортиқ сайтини бирлаштиради.
Қайд этилишича, "РФ" домен ҳудудида рўйхатдан ўтган домен номларнинг устунлиги унга киришнинг қулайлиги ва сайтдан фойдаланиш ҳажми ошишида кўринади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш