Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемалада мамлакатнинг собиқ ички ишлар ва мудофаа вазирлари қўлга олинди
Гватемалада мамлакатнинг собиқ ички ишлар ва мудофаа вазирлари қўлга олинди. Улар собиқ президент Отто Переса Молина атрофида коррупция билан шуғулланишган. Бу ҳақда Гватемала бош прокурори Тельма Альдана маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Маурисио Лопес Бонилья ва Мануэль Лопес Амбросио давлат ҳисобидан фонд очиб, унга собиқ президентга ўта қимматбаҳо совғалар олиш учун пул ўтказмалари қилиб туришган. Гап 2012-2014 йилларда сотиб олинган қиммат қайиқлар, уйлар ва вертолётлар ҳақда бормоқда, деб хабар берган Мексиканинг Televisa канали.
Гватемалада мамлакатнинг юқори лавозимли шахсларини ҳибсга олиш тўлқини 8 июлдан бошланди. Бунга собиқ президентнинг ноқонуний молиялаштириш ишларини текширишдан сўнг қарор қилинган.
Мавзуга оид
21:17 / 11.07.2025
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
21:04 / 30.05.2025
Гватемаладан майяларнинг салкам 3 минг йиллик шаҳри харобалари топилди
00:49 / 11.02.2025
Гватемалада йўловчи автобуси кўприкдан жарга қулади. Камида 51 киши ҳалок бўлди
18:21 / 08.11.2024