Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемалада йўловчи автобуси кўприкдан жарга қулади. Камида 51 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берган. Тахминларга кўра, бунга транспорт воситасининг тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Гватемалда йўловчи автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, автобус Сан-Агустин-Акасагуастлан шаҳридан мамлакат пойтахти томон ҳаракатланаётганида кўприкдан жарликка қулаган.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳодиса автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берган. Автобус бир нечта автомобил ва кўприкнинг металл панжараларига урилган, сўнг дарё оқиб ўтувчи жарликка қулаган.
Ҳодиса жойидан олинган суратлардан кўриш мумкинки, автобусни қисман сув босган. Тахминларга кўра, аварияга автобуснинг тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Фожиа оқибатида 36 нафар аёл ва 15 нафар эркак ҳалок бўлган. Гватемалада уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026