Жаҳон | 08:06 / 13.06.2016
4482
2 дақиқада ўқилади

Facebook Орландодаги терактдан кейин хавфсизликни текшириш функциясини киритди

Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ ҳудудида биринчи марта Safety Check ("Хавфсизликни текшириш") хизматини фаоллаштирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бунга Орландодаги клубга уюштирилган ҳужум сабаб бўлди.

Янги функция фойдаланувчи дўстларига у қандайдир фожиа жойи яқинида бўлгандан кейин унинг аҳволини билишга имкон беради. Функция тегишли ахборотни тезкорлик билан олишга ва фожиа ҳудудидаги дўстлар билан боғланишни таклиф қилади.

Агентликнинг маълум қилишича, Facebook 2015 йил кузда Париждаги терактлардан кейин Safety Check кеч фаоаллаштирилгани учун танқид қилинганди. Фойдаланувчилар бу функциянинг Брюссель аэропорти ва метросидаги портлашлардан кейиноқ ишга туширилишини талаб қилишган ва ижтимоий тармоқнинг сустлиги учун танқид қилишган.

12 июнга ўтар кечаси афғон миллатига мансуб АҚШ фуқароси Омар Матин Орландодаги тунги клубга ҳужум қилган. У клубдаги одамларни ўққа тутиб, улардан бир нечасини гаровга олган. Ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган. Ушбу жиноят учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.