Жаҳон | 00:21 / 15.06.2016
4718
1 дақиқада ўқилади

Полиция Техасда одамларни гаровга олган жиноятчини йўқ қилди

АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари Техас штатидаги Амарилло шаҳрида одамларни гаровга олган номаълум кимсани йўқ қилишди. Операцияда полициянинг махсус вазифаларни бажарувчи SWAT бўлими иштирок этди.

Полиция департаментининг матбуот бёнотида гаровга олинганлар хавфсизликда экани айтилган.

Воқеа тергови давом этмоқла, шаҳар аҳолиси воқеа содир бўлган савдо маркази ёнига вақтинчалик бормаслик сўралди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа иш жойидаги можаро билан боғлиқ бўлган.

Аввалроқ қуролли кимса Техасдаги Walmart савдо марказида одамларни гаровга олгани маълум қилинганди.