Жаҳон | 21:23 / 16.06.2016
6528
1 дақиқада ўқилади
БМТ йил бошидан 844 мингдан кўпроқ сурияликка ёрдам кўрсатди
БМТ йил бошидан бери Сурияда 844 мингдан кўпроқ кишига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди, деб маълум қилди Инсонпарварлик масалалари бўйича ташкилот бошқармаси.
Январдан Суриянинг 844 минг 325 нафар фуқаросига иснвонпарварлик ёрдами кўрсатилган. Улардан 296 минг 650 нафари қамал қилинган аҳоли пунктларида ва яна 500 минги мамлакатнинг етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида яшайди.
Ҳаммаси бўлиб Сурия шаҳарларига 83 карвон инсонпарварлик ёрдами жўнатилган ва ҳаво орқали 55 марта ёрдам ташланган.
Маълумотларга кўра, инсонпарварлик ташкилотлари БМТ томонидан қамал қилинган деб белгиланган 19 та аҳоли пунктидан 15 тасига етиб бора олган.