Жаҳон | 06:43 / 16.06.2016
4573
2 дақиқада ўқилади

Керри: АҚШ Эрон олдидаги барча мажбуриятларини бажарди

АҚШ ҳукумати Эрон ядровий дастури келишувига мувофиқ Эрон олдида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларини бажарди, бироқ молиявий институтларга Эрон билан ҳамкорликни бошлашни ортга сурмаслиги учун қўшимча таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ослода АҚШ Давлат котиби Жон Керри Норвегия ҳукумати раҳбари Эрна Сульберг билан матбуот-анжуманидан кейин айтди.

Керри бундан аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан бир соатлик учрашув ўтказганди. Учрашувда ўтган йил июлда эришилган келишувнинг бажарилишининг бориши муҳокама қилинди.

"АҚШ биздан талаб қилинган ва келишувга мувофиқ қилиниши талаб қилинган барча ишни қилди. Биз Эрондан бекор қилишни ваъда қилган санкцияларни бекор қилдик", деб айтди Керри ва Эрон билан ҳозирча ишчи алоқалар ўрнатишга шошмаётган банк ва корхоналарга шахсан ўзи мурожаат қилганини қўшимча қилди.

Керрининг айтишича, Эрон шубҳасиз унга Биргаликдаги ҳар томонлама ҳаракатлар режасини бажаришда ваъда қилинган барча нарсани олиши керак. "Агар банклар шахсий сабаблар – эҳтиёткорлик ёки тушунмовчиликлар сабабли мулоқотга киришмаётган бўлса, унда фикримча, биз барча зарур масалаларни шундай тушунтиришимиз керакки, барча ваъдалар бажарилсин. Агар бу қилинмаса, келишувнинг ўзи хавф остида қолади", деб таъкидлаб ўтди Керри.

Керри АҚШ ҳукумати Америка ва Европа банкларига музлатилган ҳисоб рақамларни қайта очиш ёки янгиларини очиш, Эронда бизнес юритиш ва лойиҳаларни молиялаштириш бўйича зарурий тушунтиришлар бераётганини таъкидлаб ўтди.