Жаҳон | 11:54 / 16.06.2016
5262
1 дақиқада ўқилади
Париждаги терактлардан кейин Twitter, Google ва Facebook'ни судга беришди
Париждаги терактлар натижасида ҳалок бўлган қизнинг отаси ИШИДни тарғиб қилишда ёрдам бергани учун Twitter, Google ва Facebook'ни судга берди. Бу ҳақида TMZ портали хабар берди.
Қизи Ноҳеми террорчилар қўлидан ҳалок бўлган Рейнальдо Гонзалес ижтимоий тармоқлар ИШИДга замонамизнинг энг қўрқинчли террорчи гуруҳига айланиш имконини беришди, деб ҳисоблайди.
Даъвогар ижтимоий тармоқларни бепарволикда айбламоқда, унинг фикрича, улар террорчиларга аккаунт очишга имкон беришмоқда ва шу тариқа экстремистик ғоялар тарғиботига ёрдам кўрсатишмоқда.
Бундан ташқари, даъвогар YouTube'ни (Google'га тегишли) жангариларнинг роликлари рекламасидан даромад олишда гумон қилмоқда.