Жаҳон | 14:36 / 17.06.2016
3486
1 дақиқада ўқилади

Total компанияси муқобил энергия манбаларига 20 млрд доллар сармоя киритди

Франциянинг Total нефть компанияси қайта тикланувчи энергия соҳасига жами 20 млрд, қуёш энергетикасига 1,5 млрд доллар сармоя киритган. Бу ҳақда, компания раҳбари Патрик Пуянне, Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган Сбербанкнинг "Нефтдан сўнгги ҳаёт" номли амалий нонуштасида баёнот берган.

Унинг сўзларига кўра, Total мазкур соҳага сармоя киритаётган энг йирик 10 та компаниянинг биридир. Хусусан, компания бугунги кунда "батарея ва аккумуляторлар"га маблағ ажратмоқда.

Total қайта тикланувчи энергия манбаларини алоҳида бизнес эмас, балки компания даромад манбаининг бир қисми сифатида баҳоламоқда 

Пуянненинг айтишича, газ ва муқобил энергия манбалари фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш турли манбаларнинг тўғри "аралашма"си ҳисобланади.