Жаҳон | 06:48 / 20.06.2016
3667
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда самолёт темир йўлга қулаб тушди

Калифорнияда енгил моторли самолёт темир йўл изларига қулаб тушди. Бу ҳақда CBS телеканали маълум қилди.

Воқеа оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Ерда ҳеч ким жабрланмаган.

Нохуш воқеа Калифорния штатидаги Хейвард шаҳрида юз берди. Самолёт темир йўл изларига қулагандан кейин ёниб кетган. Ҳудудда тезюрар электр поездларнинг ҳаракати тўхтатилган.

Воқеа жойида мутахассислар ишламоқда. Улар самолёт қулаши оқибатларини бартараф этишмоқда. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш