Жаҳон | 08:48 / 20.06.2016
5832
1 дақиқада ўқилади

Кобулда давлат хизматчилари кетаётган автобус портлади

Афғонистон пойтахти Кобулда давлат хизматчилари кетаётган автобус портлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, қурбонларнинг аниқ сони келтирилмаган.

Фавқулодда ҳолат сабаблари номаълум. Воқеа жойида полиция иш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш