Спорт | 14:02 / 22.06.2016
5763
1 дақиқада ўқилади

Оқгул Омонмуродова Швецияда ўтаётган ITF мусобақасини муваффақиятли бошлади

Швециядаги мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган "Ystad - 2016" халқаро турнирининг асосий тўридан жой олган ўзбекистонлик теннисчи дастлабки ғалабасига эришди.

Биринчи даврада норвегиялик Андреа Рахолтга қарши кортга чиққан Оқгул бир ярим соатга қолмай рақибасини 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Оқгул навбатдаги баҳсда чорак финалга чиқиш учун сербиялик Деяна Раданович билан баҳслашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид