Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
Мазкур ҳужжатлар ўзбекистонликлар учун Швецияда қонуний ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Швеция ҳукуматлари ўртасида «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги битим ҳамда миграция ва мобиллик бўйича пилот дастурни амалга ошириш юзасидан қўшма декларация имзоланди.
Мазкур ҳужжатлар ўзбекистонликлар учун Швецияда қонуний ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Унга кўра, тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парваришлаш соҳаларида малакали мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади ва ўзбекистонлик номзодларни швед иш берувчилари билан боғлаш механизмлари яратилади.

Миграция иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади ҳамда ноқонуний миграция, одам савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши қўшма механизмлар кучайтирилади.
Виза тартибларини соддалаштириш ва дипломатик паспорт эгалари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади.

Шунингдек, талабалар, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар учун академик алмашинув имкониятлари кенгаяди.
Бундан ташқари, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026