Фан-техника | 16:47 / 23.06.2016
8624
3 дақиқада ўқилади

Android Authority нашри камеранинг «кўр» синовида LG G5 смартфонини ғолиб деб эълон қилди

Android Authority томонидан ўтказилган энг катта овозга қўйиш натижаларига кўра, камеранинг «кўр» синовида LG G5 смартфони ғолиб бўлди. Энг кучли 7та смартфон турли шароитларда суратга олиш натижалари бўйича синовдан ўтказилди. Сўровномада 100 мингдан ортиқ киши иштирок этди. 

 

Камера бугунги кунда, шубҳасиз, смартфондаги энг муҳим функциялардан бири ҳисобланади, бироқ  бозорда  ўхшаш таклифларнинг кўплиги туфайли ғолибни танлаш қийин. Сиз кўпроқ мегапиксельни танлайсизми ёки катта пикселларними? Сиз учун оптик тасвирнинг барқарорлиги муҳимми? Бир камерали смартфон икки камералидан яхшироқми?

Android Authority шу каби кўплаб саволлар билан бозордаги энг яхши еттита смартфон орасида энг катта камера синовини ўтказишди. Барча иштирокчилар бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида суратга олишда энг яхши натижаларни кўрсатган смартфонга овоз беришди, энди 100 мингдан ортиқ овоз тўпланиб, уларга кўра, қайси смартфон 2016 йилнинг энг яхши камерафони номига сазовор бўлганини айтиш вақти келди!


Синов адолатли ўтиши учун турли ёритиш шароитларида олинган 16 та суратлар галереяси намойиш қилинди, зеро баъзи смартфонлар яхши ёруғликда яхши суратга олиши мумкин, бироқ етарлича ёруғлик бўлмаган жойларда сифатли натижа кўрсата олмайди. 

Шу тариқа, натижаларни ҳисоблаб, ғолибни топишдан аввал ҳар бир галереяни алоҳида кўриб чиқишга қарор қилинди. Қурилмалар ҳар бир галереяда 1 баллдан 7 баллгача эга бўлишди ва қабул қилинган овозлар сонидан келиб чиқиб, биничидан еттинчи ўрингача сазовор бўлишди. Энг кўп умумий балл тўплаган смартфон мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 


Бир қатор кучли рақиблар орасидан  LG G5 смартфони ғолиб бўлди! Қозоғистон бозорида мутлақо бир хил параметрлар ва камера афзалликларига эга  LG G5seс модели намойиш қилинди. LG G5 ва LG G5seс моделлари фақатгина оператив хотира ҳажми ва процессори билан ажралиб туради, бу суратга олиш сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 


Қуйида келтирилган тармоқ манзили бўйича сиз сўровномада  иштирок этган кадрлар галереясини кўришингиз мумкин: http://www.androidauthority.com/camera-shootout-results-690429/
 

Мавзуга оид