Кэмерон Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича референдумда овоз берди
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўз рафиқаси билан Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги савол бўйича ўтказилаётган референдумда овоз бериб чиқди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.
Нашр чоп этган суратда Кэмерон сайлов участкасидан ўз рафиқаси билан қўл ушлашган ҳолда чиқиб келиши тасвирланган.
Референдумда Буюк Британия қироллиги аҳолисининг 46,5 миллиондан ортиқ вакили иштирок этиши кутилган. Об-ҳаво ноқулайлиги туфайли давомат пастроқ бўлиши мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, британияликларнинг 48 фоизи қироллик Европа Иттифоқини тарк этишига қарши, 42 фоиз британиялик бу қарорни қўллаб-қувватлаган, яна 10 фоиз киши аниқ қарорга эга эмаслигини билдирган.
Қайд этиш керакки, Кэмерон мамлакат ЕИда қолиши тарафдори ҳисобланади.
Британиянинг ЕИдан чиқишига қаршилар - ҳукумат аъзолари ва йирик тадбиркорлар ҳисобланишади. Улар ЕИдан чиқилса, истеъмол маҳсулотлари нархи ҳамда солиқлар ошиши ортидан иқтисодий инқироз юзага келишидан хавфсирашмоқда. Улар референдум арафасида ташвиқот кампанияларини кучайтиришди.
Бундан олдинроқ, Буюк Британиядаги етакчи газеталар фуқароларни референдумни инкор этмасликка ва сайлов участкаларига келишга чақириб чиққанди.
Британияда ЕИдан чиқиш масаласи бўйича референдум бошланди