LG G5se камерасининг ҳақиқий профессионалдек суратга олишга ёрдам берувчи 12 хусусияти
Компакт камералар энди ўтмишда. Янги авлод смартфонлари деярли ҳар қандай фотосурат учун мукаммал тўғри келади, бунинг устига портатив ҳажмга эга. Аслида смартфонларнинг камераси жуда яхши, уларнинг орасидан энг яхшисини танлаш осон кечмайди. Айнан шу боис янги LGG5se смартфонларидаги иккиламчи камеранинг созламалари алоҳида таҳсинга сазовор.
Оддий камерадан зерикдингзми? LGG5se’нинг камерасидан фойдаланишга доир барча тафсилотлар ва маслаҳатларга эга бўлинг!
Кўплаб янги созламалар – мана у нимаси билан қизиқ. Биз аслида нима қандай рўй бераётганини аниқлаш учун LG G5se’нинг барча созламаларини алоҳида кўриб чиқамиз. Қуйида камерадан тўлиқ фойдаланишингиз учун Сизга ёрдам берувчи тавсиялар берилади:
1. Қўлда созлаш режимига қандай ўтиш мумкин ва унда нима бор.
LG G5se камерасининг энг яхши қўшимча созламаларидан бири қўлда созлаш режими ҳисобланади. Унга кириш учун экраннинг юқори чап бурчагидаги уч нуқтали белгини босинг, у учта асосий режимга кириш имконини беради: Оддий, Автоматик ва Қўлда созлаш.
Сиз бошқаришингиз мумкин бўлган асосий созламалар – бу оқ ранг баланси, фокус, экспозиция, ISO, тортишиш тезлиги ва экспозиция фиксацияси (AE-L). Уларнинг аксарияти оддий, лекин оқ ранг баланси ранг ҳароратини ўзгартиради, бу эса сунъий ёритиш ўрнини қоплаш ёки ранг эффектларини яратиш имконини беради. ISO сенсорнинг сезувчанлигини аниқлайди, шунинг учун қоронғу шароитларда расмга олганда ISO’нинг юқори созламаларини ёқиш зарур. Сўнгги созлама – экспозиция фиксацияси (AE-L) – сизга ижодий эффект каби ёруғлик даражасини қўллаш имконини тақдим этади, бунда сиз автоматик режимдан фарқли ўлароқ суратларни очроқ ёки тўқроқ қилишингиз мумкин. ,
2. Шовқинсиз аниқ тасвирларга эга бўлиш учун қўлда созлаш режимини қандай қўллаш мумкин.
Шовқин даражаси паст бўлган тасвирлар яратиш учун ҳам LGG5se’нинг қўлда созлаш режимидан фойдаланинг. Автоматик режим доимо аниқ суратлар олиш имконини берувчи созламаларни қўллайди, аммо кўпинча бу уларда шовқин пайдо бўлишига олиб келади.
200дан кам бўлган ISO даражасини ўрнатинг (у ISO 50 даражасигача тушади), сўнгра шовқин даражаси паст бўлган мукаммал натижаларга эришиш учун тортишиш тезлиги регуляторидан фойдаланинг. LGG5se яна оптик тасвир барқарорлиги (OIS) билан таъминланган, бу унга узоқ хизмат кўрсатиш ва штатив иштирокисиз аниқ суратлар олиш имконини беради.
3. Кадр кўламини кенгайтириш учун иккинчи камерадан фойдаланиш
LG G5se асосий камерасининг асосий хусусияти – бу икки сенсорга мавжудлиги, улардан бири оддий 28 мм объективга эга бўлса, бошқаси – 20 мм’ли “балиқ кўз” объективининг эквиваленти, бу 135 градусли тасвирга олиш бурчагини таъминлайди.
Дастлаб бу икки сенсор мутлақо бошқа-бошқадек ва Сиз уларга экраннинг юқори қисмидаги кичик тугмалардан фойдаланиб ўтадигандек туюлади. Бироқ иккинчи камерадан композицияга қўшимча қилувчи ускуна сифатида фойдаланиб, оддий кадрнинг кўламини кенгайтириш мумкин. Кадрнинг кўламини ўзгартириш учун шунчаки бармоқларингизни экран бўйлаб ҳаракатлантиринг. Бу дисплейнинг ўнг томонида катталаштирувчи бошқарувни ишга туширади ва катталаштириш даражасини созлаш имконини беради.
4. Энг юқори сифатли суратлар олиш учун асосий камерадан фойдаланинг.
LG G5se смартфони камерасининг кенг бурчакли объективи унинг кўп сотилиши сабабларидан бири ҳисобланади, ундаги “балиқ кўзи” эффекти сизнинг суратларингизга драматик кўриниш бахш этади. Шунингдек у деярли мини-панорама каби бир кадрга иложи борича кўпроқ жойни сиғдириш имконини беради, бу сизнинг кундалик суратларингизни ноодатий қилувчи ажойиб муқобилдир. Асосий камера 16 Мп сенсор туфайли юқори ўлчамга эга, кенг бурчакли эса – 8 Мп. Тасвирни оптик барқарорлаштириш технологияси, ўз навбатида, ёруғлик даражаси кам бўлган шароитларда штативсиз ажойиб суратларни осонликча олиш имконини туғдиради.
5. Фото ва видеотасвирлар ўлчамини ўзгартириш.
Аксарият смартфон камераларида Сиз ҳаттоки 16:9 (телефон экрани шакли) ўлчамли тасвирни 4:3 форматига ўтказсангиз ҳам, тўлиқ ўлчамли натижаларга эга бўласиз, чунки бу сенсорнинг ҳақиқий формати.
LG G5se камерасининг иккала асосий сенсори ҳам 16:9 форматига эга, шу боис кенг форматли суратлар бу ерда энг яхши вариант ҳисобланади. Турли форматдаги тасвирлар билан тажриба ўтказмоқчи бўлсангиз, экраннинг чап томон пастки бурчагидаги тишли халқа белгисини босиб ва менюдан тегишли пунктни танлаб, 4:3 ёки 1:1 форматларига ўтилса бас (профилда мукаммал суратга эга бўлиш учун).
Суратлар форматини ўзгартириш билан бир қаторда шу ернинг ўзида видео ўлчамини ўзгартириш мумкин. LG G5se одатда 1080 р.ўлчамда видеотасвирни суратга олади. Шу менюнинг ўзида видео ўлчамини UHD (аниқ ўлчам '4K видео) даражасигача катталаштириш мумкин.
6. Қандай қилиб видеони барқарорлаштириш мумкин.
Сизнинг видеотасвирингизни мукаммал қилишнинг икки хил варианти бор, ҳаттоки уни тасвирга олаётганда сакраб турган бўлсангиз ҳам (чегаралар доирасида, албатта, фақат шиширилган пуфакнинг устида сакрамаган бўлсангиз).
Бу опция белгиси камера созламаси менюсининг пастки қисмида жойлашган, унга тишли халқа белгисига босиб киришингиз мумкин. Шунингдек SteadyShot суратни барқарорлаштириш ва OIS тасвирнинг оптик барқарорлаштирувига автоматик режимдаги камеранинг стандарт объективидан фойдаланиб ўтиш мумкин.
Видеони барқарорлаштириш камера чайқалганда тасвирни «текислаш» имконини беради, масалан юраётган машина ёки велосипедда кетаётиб тасвирга туширилса. Махсус кучайтирувчидан фойдаланганда Сиз стандарт тасвирга нисбатан кўпроқ катталаштирилган ўлчамга эга бўласиз.
7. Оддий режим: оддий суратлар учун мукаммал.
Агар Сиз LG G5se’ни созламаларидан хавотир олмай, суратга олиш учун болага берсангиз ёки шунчаки камерадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, “оддий режим”ни қўлланг. Уни камера иловасининг юқори чап томонидаги учта нуқта кўринишидаги белгига босиб топиш мумкин.
Оддий режим бошқа режимда мавжуд барча фойдаланилувчи функцияларни истисно қилади. Қилиниши керак бўлган нарса – экрандаги диққатни қаратмоқчи бўлган объектга тегсангиз кифоя, шунда LG G5se камерасининг иловаси бир зумда диққатни жамлаб, тасвирни тайёр қилади.
Шунингдек Сиз бир неча асосий опциялардан фойдаланишингиз мумкин. Бармоқларни экран бўйлаб ҳаракатлантириш ўлчамни катталаштириш ва кичрайтириш имконини беради, экраннинг юқори қисмидаги тугмалар эса стандарт ва кенг бурчакли тасвирга ўтишга ёрдам беради.
Камера бурчаклари: ноодатий йўллар билан таассурот қўшишнинг 5 усули.
8. Бир лаҳзалик тасвир учун QuickShot функциясидан фойдаланинг.
LG G5se ҳаётдаги қизиқ лаҳзаларни бир зумда тасвирга тушириш учун ишлаб чиқилган махсус функцияга эга, бунинг учун бир сониядан кам вақт етарли. Телефон созламаларидаги бош менюда “Умумий” қисмига ўтинг, сўнгра “Тез кириладиган клавиш”ни танланг. Бу ердан QuickShot функциясига ўтиш мумкин. Унинг ёқиқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Бу овозни пасайтирадиган тугмани икки марта босиб, ҳаттоки телефон экрани ўчиқ пайтида ҳам тез суратга олиш имконини беради.
9. Секинлаштирилган видеотасвир + кенг бурчакли объектив = замонавий видео
LG G5se камера иловасида бир неча ижодий режимга эга, секинлаштирилган TimeLapse видеотасвири уларнинг орасидаги энг қизиқларидан биридир. У видеони стандарт тезликдан 1/15да тасвирга олади. Бу видео бир сонияда иккита камерани эгаллайди демакдир, одатдагидек 30 эмас. Уни кенг бурчакли камера билан қўлланг ва тез ҳаракатланувчи спорт кадрларини суратга олишда қўлланадиган GoPro камерасида олингандек видеога эга бўласиз, бу, албатта, агар Сизга тезлаштирилган тасвир керак бўлмаса, уни ҳам илова созламасидан топишингиз мумкин.
Агар Сиз бундай видео учун камерани узоқ қўлда ушлаб туришга тайёр бўлмасангиз, смартфонни таъминлашлаш учун штативдан фойдаланинг. Шунингдек Сиз секинлаштирилган тасвирда кадрлар тезлигини стандарт тезликдан 1/60гача ўзгартиришингиз мумкин. Буни экраннинг юқори чап бурчагида очиладиган менюда амалга ошириш мумкин.
10. Ландшафт тасвир учун экран тўридан фойдаланинг.
Камера иловасида тўрнинг акс этиши замонавий ҳисобланмаса-да, LG G5se’да ҳануз тўр опцияси мавжуд. Сизнинг суратингиз чайқалишлар туфайли неча марта нотекис чиққан? Тўр бунда бошланғич нуқтани таъминлаб, Сизга ёрдам бериши мумкин, унинг ёрдамида уфқни созлаш ва буни асосий фоннинг марказига жойлаштириб, нимага эътибор қаратишни исташингизни аниқлаш мумкин. “Тўр” опцияси камера иловаси созлама менюсининг энг қуйи қисмида жойлашган.
11. Қандайдир ноодатий нарса қилмоқчи бўлсангиз, 30 сонияли таъсирни қўлланг.
Қўл режимининг энг яхши томони автоматик режим амалга ошира олмайдиган созламани қўллаш имкони ҳисобланади. Масалан, LG G5se 30 сониягача тортишишни очиқ ушлаб туриши мумкин. Бу дегани у ярим дақиқалик тасвирда барча ёруғлик ахборотини ягона суратда бирлаштиради.
Таассурот қолдирувчи ижодий суратлар олиш учун таъсирни созланг. Хира расмни штатив ёки Blu-Tac бўлагидек бирор нарса ёрдамида бартараф этиш мумкин.
12. CamPlus модулини унутманг.
LG G5se унга бириктириш мумкин бўлган бир қатор модул аксессуарли смартфондир. Улардан бири – CamPlus деб номланган камера модули.
Модулнинг мақсади Сизни ҳақиқий фотокамерани ушлаб тургандек ҳиссиёт билан таъминлашдан иборат. Унда икки босқичли тортишиш тугмаси, зумлаш ғилдираги ва камера иловасини ишга туширадиган кичик ёқиш тугмаси бор – буларнинг барчаси фойдаланувчининг камера билан ишлаш тажрибасини янада профессионал даражага кўтаради. У суратларни кескин яхшироқ қилмайди, лекин тасвирга олиш ҳиссиёти умуман бошқача бўлади. Модул батарея зарядидан хавотир олмасдан камерадан узоқ вақт фойдалана олишингиз учун қўшимча қувватли батареяга эга.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024