Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея КХДР ракеталарини тутиш бўйича машғулотлар ўтказди
Япония, АҚШ ва Жанубий Корея КХДР баллистик ракеталарини уриб тушириш бўйича илк ўқув машғулотларини ўтказди. Сўнгги вақтларда, Шимолий Корея ядровий ва ракета синовларини ўтказаётгани, бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда, деб хабар қилган Ёнхап агентлиги.
Машғулотлар АҚШнинг Ҳавайи оролларида "Тинч океани аждаҳоси" номи остида бўлиб ўтган. Унда ракета парвозларини илк дамлардаёқ аниқлаш имконини берадиган "Ижис" (Aegis) тизимига эга бўлган ҳарбий кемалар қатнашган. Агентликнинг қайд этишича, Жанубий Корея машғулотларга бортида баллистик ракеталар бўлган "Сежонг" (Sejong) кемасини юборган. АҚШ томонидан John Paul Jones ва Shoup ҳарбий кемалари қатнашган бўлса, Япония — Чёкай (Chokai) кемасини сафарбар этган. Улар, эҳтимолий баллистик ракеталар парвозини кузатиб, ўзаро маълумотлар алмашган.
Албатта, ракета тутувчилар амалда учирилмаган, аммо машғулотнинг ўтказилиши ҳам КХДРнинг кескин баёнотига сабаб бўлган. Унга кўра, расмий Пхеньян ушбу машғулотларни "фитна" ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасидаги "тинчлик ва хавфсизликни бузишга уриниш" дея баҳолаган.
Фото:Google image
Мавзуга оид
14:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
10:06 / 26.05.2026
АҚШ «мудофаа ҳаракатлари» доирасида Эронга зарбалар берди
08:47 / 26.05.2026
Трамп Яқин Шарқ давлатларига янги чақириқ билан чиқди
08:32 / 26.05.2026