Жаҳон | 08:51 / 30.06.2016
4120
1 дақиқада ўқилади

Трампга ҳужум қилганлиги боис британияликка 30 йиллик қамоқ хавф солмоқда

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга ҳужум қилган Британия фуқароси, 20 ёшли Майкл Сиэнфордга нисбатан расмий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Британияликка 30 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Аниқлик киритилишича, Стэнфордга нисбатан ўқ отиш қуролини ноқонуний сақлаш, расмий тадбирларни бузишга уриниш, амалдорнинг ўз хизмат вазифасини ўташига тўсқинлик қилиш сингари айбловлар қўйилган.

Айбловни Лас-Вегас прокурори Дэниел Богден ўқиб эшиттирган.