Жаҳон | 23:03 / 01.07.2016
11858
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти ЕИ ва НАТОдан чиқишга доир референдум ўтказишни таклиф қилди

Чехия президенти Милош Земан мамлакатнинг ЕИ ва НАТОдаги келажагига доир референдум ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақида ТВЦ телеканали хабар қилди

"Мен ЕИдан чиқиш учун овоз бераётганлар билан ҳамфикр эмасман, лекин улар ўз фикрларини билдира олишлари учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бу гаплар НАТОга ҳам тегишлидир", - дея маълум қилди Земан. 

Чехия Конституциясига мувофиқ, мамлакат президенти референдум чақириш ҳуқуқига эга эмас, уни ўтказиш учун мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш киритиш керак. Манбага кўра, Земан жамиятга етарлича таъсир ўтказа олади, чехиялик фуқаролар эса евроскептик ҳисобланади. 

Ижтимоий фикр сўровлари шуни кўрсатадики, 2016 йилнинг апрелида Чехиянинг ЕИга аъзолигидан 25 фоиз респондентларгина мамнун бўлишган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил қилган. 

Мавзуга оид