Жаҳон | 17:10 / 01.07.2016
5452
1 дақиқада ўқилади

Манба: Йўқолиб қолган Ил-76 ташландиқ аэропортга қўнган бўлиши мумкин

Россия ФВВ самолёти, Иркутск вилояти ҳудудида алоқага чиқмаган ва қидирила бошланган Ил-76 самолёти ҳудуддаги ташландиқ аэропортлардан бирига қўнган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.

"Ҳудудда ташландиқ аэропорт бор. Назарий жиҳатдан тажрибали учувчилар ўша аэропортга самолётни қўндира олиши мумкин. Ҳозирги вазиятда бу қийин, аммо иложсиз эмас", деган манба.

У бу самолёт оловни ўчириш ишларини ўтказиши керак бўлган ҳудуддан 46 км масофада жойлашган қишлоқ аҳолиси сўроқ қилингани ҳақида айтган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Иркутск вилоятида ўрмон ёнғинларини ўчириш билан банд бўлган Ил-76 самолёти белгиланган вақтда қутқарувчилар билан алоқага чиқмади. Шундан сўнг уни қидириш ишларига 8та самолёт жалб этилди.