Жаҳон | 22:18 / 02.07.2016
6835
1 дақиқада ўқилади
АҚШ федерал қидирув бюроси Клинтонни почта ёзишмалари бўйича сўроққа тутди
АҚШ федерал қидирув бюроси (ФҚБ) хизмат юзасидан мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни шахсий почтасидаги ёзишмалари юзасидан сўроққа туди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Клинтоннинг сайлов штаби АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзодни сўроқ қилинганини тасдиқлаган.
Аввалроқ Америка Қўшма Штатларида Америка президентлиги учун демократик партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг мактублари ошкор этилгани, улар орасида 30га яқин "ўчирилган"лари ҳам борлиги эълон қилинган эди.
Эълон қилинган мактубларнинг аксарияти собиқ давлат котибининг Judicial Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билан ёзишмаларига оид. Бундан ташқари, унинг шахсий ёрдамчиси Хьюма Эбединга йўллаган электрон хатлари ҳам бор.