Жамият | 21:27 / 02.07.2016
4560
1 дақиқада ўқилади

Эронда Миллий ривожланиш фонди раҳбарияти юқори маошлар туфайли истеъфога чиқарилди

Эрон ҳукумати Миллий ривожланиш фонди раҳбариятини юқори миқдордаги маошлар туфайли истеъфога чиқарди. Бу ҳақида Fars хабар тарқатган.

Қайд этилишича, оммавий равишда ишдан бўшатишларга фонд раҳбари Сафдари Ҳусайни ва унинг ёрдамчилари оладиган маош миқдорлари эълон қилиниши ортидан жамоатчилик томонидан билдирилган эътирозлар сабаб бўлган. Фонд раҳбарининг маоши тахминан 57 млн туман (16 минг доллардан ортиқ) бўлган.

Миллий ривожланиш фондининг янги раҳбари кейинги йиғилишда сайланади.