Жаҳон | 08:40 / 03.07.2016
8254
1 дақиқада ўқилади

Иркутск вилоятида йўқолиб қолган Ил-76 самолёти ҳалокатга учрагани тасдиқланди

Россиянинг Иркутск вилоятида 1 июль куни йўқолиб қолган, ФВВга тегишли бўлган Ил-76 самолёти ҳалокатга учрагани тасдиқланди. Бу самолёт қолдиқлари Качуг туманида топилди, у ерга қулагач тўлиқ ёниб кетган.

ФВВнинг Сибирь ҳудудий маркази бошлиғи Сергей Диденко штабнинг тезкор йиғилиши вақтида самолётнинг фақат дум қисми ёнмаганлигини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, топилган бўлаклар самолёт кучли тутаганлигини кўрсатиб турибди. Унгача воқеа жойида ўрмон ёнғинлар бўлаётгани маълум эди. Дастлабки маълумотларга кўра, у самолётнинг ҳалокатига сабаб бўлган.

Россия ФВВга қарашли Ил-76 самолёти 1 июль куни Иркутск областининг Баяндаев районида тонгги 6-30лар атрофида радар экранларидан йўқолган эди. 

У, ўрмон ёнғинларини ўчиришда қатнашаётган бўлган. У билан алоқа 3 минг метр баландликда йўқолган. Самолёт бортида 10 киши бўлгани хабар қилинмоқда.

Мавзуга оид