Жамият | 21:15 / 05.07.2016
8766
2 дақиқада ўқилади

Олимлар 7 кун ичида янги касалликлардан ҳимояловчи вакциналар яратишни ўрганиб олишди

Массачусетс технология институти биологлари вакциналарни ишлаб чиқишнинг универсал усулини ишлаб чиқишди. У РНК қисқа молекулалари асосида бир ҳафта ичида янги вируслар, бактериялар ва бошқа патогенлар билан курашувчи воситалар яратиш имконини беради. Бу ҳақида PNAS журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган

“Бизнинг нановакциналар ишлаб чиқишга ёндашувимиз атиги 7 кун ичида янги касалликларга қарши курашувчи вакциналарни яратиш имконини беради. Бу эса бизга аввал номаълум бўлган патогенларнинг бирданига авж олиб кетишига тўсқинлик қилишга шароит яратади”, - дея маълум қилди Массачусетс технология институти вакили Дэниел Андерсон. 

Андерсон ва унинг ҳамкасблари РНК қисқа молекулаларига асосланган анъанавий вакциналарнинг синтетик аналогидан фойдаланиб, иммун тизимини турли вируслар, бактериялар ва ҳаттоки бир ҳужайрали паразитлар билан курашишга “ўргатувчи” универсал ускуна яратишди. 

Бу молекулалар махсус нанозаррачалар ёрдамида организмга киритилади. Биомуҳандислар дендример деб атайдиган мазкур заррачалар инсон ҳужайраларига худди вируслар қўллайдиган усулдан фойдаланиб кириши мумкин. Ҳужайра РНК молекуласини “ўқийди”, оқсиллар ишлаб чиқаради, улар иммун тизим томонидан “ушлаб олинади”, бунинг натижасида эса организмда антикор ва Т-ҳужайралар пайдо бўлади. 
 

Мавзуга оид