Олимлар нигоҳ билан бошқариш учун дастурий таъминот ишлаб чиқишди
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи кўз ҳаракатлари орқали смартфонларни бошқаришга имкон берувчи дастур таъминот устида иш олиб бормоқда, деб хабар берилади MIT сайтида.
Лойиҳа жараёнида Массачусет технология институти (МТИ), Жоржия штати университети гуруҳлари ва германиялик бошқа мутахассислар иштирок этмоқда. Айни дамда улар 1–1,7 сантиметргача бўлган аниқлик билан инсон нигоҳининг йўналишини белгилай оладиган дастурий таъминотни тайёрлашга муваффақ бўлишди. Тадқиқот муаллифларидан бири Адитья Хосланиг сўзларига кўра, тизимнинг сифати ва аниқлиги катта қисмидаги маълумотларнинг келиб тушганидан сўнг яхшиланади. Бунинг учун тадқиқотчилар инсонлар лабораториядан ташқари ўз телефонларига қандай қараши ҳақида маълумот тўплайдиган GazeCapture номли дастур яратишди.
Биринчи навбатда, нигоҳ билан бошқариш мультимедия ҳужжатларидан фойдаланиш учун жорий этилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инновацион тизим ёрдамида видеоларни назорат қилиш ва тўхтатиб туриш, мусиқани ёқиш ва суратларни томоша қилиш қулай бўлади.
Samsung компанияси 2013 йилда шунга ўхшаш функцияни яратган эди, бироқ хатолар туфайли оммалашмади. 2015 йилда бошқа мутахассислар Eye Tribe деб номланган қурилма ишлаб чиқаришди ва у ёмон натижа кўрсатмади. Бироқ экспертлар фикрича, ушбу қурилма ҳамон фойдаланувчилар учун талабгир эмас.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024