Жаҳон | 13:01 / 05.07.2016
6104
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Туркманистон давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан ўтказган телефон орқали мулоқотида, турк-турман ҳаморлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама этди, деб хабар қилмоқда Туркманистон телевидениеси. 

Давлат раҳбарлари, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бир қатор долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашишган. Улар, шунингдек, тинчликни таъминлаш, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш борасида Туркия ва Туркманистон қарашлари ўхшаш ёки мос тушишини эътироф этганлар. 

Рамазон ҳайити кириб келиши муносабати билан бир-бирини қутлаб, турк ва туркман халқларига тинчлик, гуллаб-яшнаш ва фаровонлик тилаган президентлар, туркман-турк ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий соҳадаги бугунги аҳволи ва истиқболларини ҳам муҳокама этишган.