Спорт | 04:38 / 08.07.2016
6364
2 дақиқада ўқилади

Дидье Дешам: Бу уларнинг ғалабаси, бу уларнинг тарихи

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Евро-2016 ярим финалида Германия устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Бу қувонч, бу бахт ва бу ғурур. Биз қийналдик, лекин ғалабага эришдик.

Жиддий рақибга қарши ўйин машаққатли кечди, улар амалдаги жаҳон чемпионлари. Бизда қийинчилик бўлди, лекин биз таслим бўлишни хаёлимизга ҳам келтирмадик. Иккинчи бўлимда вазиятни назорат қила бошладик.

Уч кундан кейин – финал. Вақт жуда тез ўтади. Стадионда, мухлислар орасида ўйин вақтида ақлдан озаёзган мухлисларни кўрдим. Ғалабадан кейин ҳиссиётлар янада кўп бўлди.

Ҳамиша ўз футболчиларимга ишонганман. Мен жамоага кимни таклиф этган бўлсам, улар ҳам ишончимни оқлади. Бу уларнинг ғалабаси, бу уларнинг тарихи.

Мен кўплаб финалларда ўйнаганман. Энг яхшиси майдонда футбол ўйнаб ғалаба қозонишдир», – деган Дешам TF1 эфирида.

Манба: Tribuna.uz