Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Марказий Осиё ўртасида юк поезди ҳаракатига старт берилди
Хитойнинг Синьхуа агентлиги хабарига кўра, мамлакатнинг Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй минтақасини Марказий Осиё мамлакатлари билан боғловчи темирйўл юк поезди биринчи сафарига отланган.
Агентликнинг қайд этишича, 2016 йил 8 июль куни юк вагонларидан иборат таркиб Шимолий Хитойдаги Хэбэй вилояти Шахэ шаҳридан Ўзбекистон пойтахти томон йўлга чиққан.
Вагонларга, шишаойна, болалар аравачалари ва бошқа юклар ортилган.
Янги темирйўл йўналиши Хитойнинг Шицзячжуан, Тайюань, Урумчи шаҳарлари орқали «Хоргос» назорат-ўтказув пунктини кесиб ўтади ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан сўнгги манзили Тошкент шаҳрига етиб келади.
Унинг узунлиги 5 минг кмга яқин бўлиб, сафар вақти 8 кунга тенг.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
08:30 / 18.06.2026
Қайси давлатларда юқори тезликдаги темирйўллар энг ривожланган?
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026