Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Жанубий Судандаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда
Google image
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Жанубий Судандаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият тобора кескинлашаётганидан хавотир билдириб, тинч аҳоли вакиллари ва БМТ ходимларига ҳужум уюштириш ҳарбий жиноятлар сифатида баҳоланишидан огоҳлантирди.
"Биз инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик соҳасидаги вазият тез суръатларда издан чиқаётганидан ташвиш билдирамиз", - деган ушбу идоранинг расмий вакиласи Сесиль Пуйи Женевадаги матбуот брифингида. Унинг қайд этишича, "кескинлашиб бораётган ўзаро тўқнашувларда 272 киши, жумладан 33 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмган".
Пуйи шунингдек, БМТнинг Жанубий Судандаги ваколатхонасидан бошпана топмоқчи бўлган тинч аҳоли вакилларига қарата ўт очилгани борасида ҳам ўз ташвишини изҳор қилган.
Шу билан бирга, Пуйининг айтишича, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Жанубий Судан президенти Салва Киир ва биринчи вице-президенти Риек Машарларнинг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги иккитомонлама қарорини олқишлайди ва томонларни мамлакат барқарорлиги учун ўзаро келишган ҳолда сиёсат юритишга чақиради.
Мавзуга оид
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026
Зеленский: Женевадаги музокаралар натижалари етарли эмас
14:37 / 17.02.2026