Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
Женева шаҳрида ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 114-сессияси доирасида Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига барҳам бериш борасидаги тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланди. Мамлакатимизда болалар меҳнатини деярли тўлиқ бартараф этишга эришилгани самарали давлат сиёсати, кучли ижтимоий ҳимоя тизими ва халқаро ҳамкорлик натижаси сифатида эътироф этилди.
12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан “Болалар меҳнатига қизил карточка: Марокашдан амалий ҳаракатларгача” мавзусида халқаро тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

Тадбирда болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда меҳнат, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида тақдимот қилди. У ўз нутқида мамлакатда болалар меҳнатини деярли тўлиқ бартараф этишга эришилганини таъкидлаб, бу натижа қатъий сиёсий ирода, самарали ижтимоий ҳимоя механизмлари ва халқаро ҳамкорлик самараси эканини қайд этди.

Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этган 187 давлат вакиллари эътиборига Ўзбекистонда меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳавола этилди. Мамлакатимизда болалар меҳнатининг деярли тўлиқ бартараф этилгани халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилди.
Конференция доирасида Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти ҳамда бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Мулоқотларда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Жильбер Унгбо билан учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. ХМТ раҳбари Ўзбекистоннинг конференциядаги фаол иштирокини юқори баҳолаб, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини эътироф этди.
Женевада бўлиб ўтган учрашувлар Ўзбекистоннинг меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлари халқаро ташкилотлар томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор тасдиқлади.





Мавзуга оид
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026
Зеленский: Женевадаги музокаралар натижалари етарли эмас
14:37 / 17.02.2026