Жамият | 21:16 / 12.07.2016
12640
1 дақиқада ўқилади

Google translate'га ишонган хитойликлар «қовун туширишди»

Россиянинг Екатеренбург шаҳрида «Иннопром-2016» номли Россия-Хитой корхоналарининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда айтарли муҳим савдолар бўлмади, лекин баъзи стендлар кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Хитойлик ишбилармонлар маҳсулотларга хитойча ва русча тагсўзлар тайёрлаб келишган. Ундаги русча таржималар ўхшовсиз чиққан. 

Ura.ru сайти мухбирлари кўргазмадаги хатоларни таҳлил қилган ва улар Google translate'да таржима қилинган бўлиши мумкинлигини таъкидлашган.

Кўргазмада жумладан шундай ғалати таржималар бор: «...ички монголия ходорковский бурчаки...».

Шунингдек, «тактик ҳимояланган ечим жумласи» «Ечимнинг тактик ҳимояси» деб таржима қилинган.