Жаҳон | 17:20 / 12.07.2016
6283
1 дақиқада ўқилади

ХХР Ҳаага судининг Жанубий Хитой денгизи бўйича қарорини тан олмайди

Фото: BBC

ХХР ТИВ Ҳаага ҳакамлик судининг Филиппин аризаси бўйича чиқарган хулосасига нисбатан расмий баёнотини эълон қилди. Унга кўра, Жанубий-Хитой денгизидаги тортишувли оролларга оид суд қарори Хитойнинг ушбу денгиз ҳавзасидаги манфаат ва суверенитетига таъсир кўрсатмайди. 

«Бу каби суд қарори, Хитойнинг Жанубий-Хитой денгизидаги ҳуқуқ ва манфаатларига ҳар қандай ҳолатда ҳам таъсир кўрсата олмайди. Хитой ушбу маҳкама хулосасига қарши чиқади ва унга асосланган талаб ёки ҳаракатларни ҳеч қачон қабул қилмайди», — дейилади вазирлик баёнотида. 

Аниқлик киритилишича, расмий Пекин ҳудудий тортишувлар ва денгиз чегаралари белгиланишини учинчи томон ҳал этиши имкониятини рад этади. 

Аввалроқ, Ҳаага халқаро ҳакамлик суди, Хитой Жанубий-Хитой денгизидаги можароли ҳудудларга тарихий жиҳатдан даъво қила олмаслиги хусусида қарор чиқарган эди. 

Мавзуга оид