Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг собиқ бош қўмондони АҚШ вице-президенти бўлиши мумкин
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Хиллари Клинтон вице-президент ва сайловлар бўйича ҳамкор сифатида НАТОнинг Европадаги собиқ бош қўмондони - адмирал Жеймс Ставридис номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди.
Ставридис 61 ёшда, у ҳозирда Массачусеттс штатидаги Тафтс университети қошидаги Флетчер дипломатия ва ҳуқуқ мактабининг декани сифатида фаолият олиб бормоқда. У 2009-2013 йилларда НАТО бош қўмондони вазифасини бажарган, Хиллари Клинтон эса ўша пайтлар АҚШ бош котиби бўлган.
Демократик партиядан АҚШ вице-президентлигига номзод 25-28 июль кунлари Филадельфияда бўлиб ўтадиган партия съездидан олдин эълон қилиниши кутилмоқда.
Асли флоридалик бўлган Ставридис 1976 йилдан ҳарбий денгиз флотида турли лавозимларда хизмат қилган, 2002-2004 йилларда Форс кўрфазидаги "Ироқ озодлиги" операциясида авиагуруҳга бошчилик қилган. У "ақл кучи"ни қўллаш, шунингдек хавфсизлик соҳасида халқаро ва хусусий-давлат ҳамкорлиги тарафдори эканлиги билан ном қозонган.
АҚШнинг янги президенти номи 8 ноябрдаги сайловлардан кейин маълум бўлади. Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, Клинтон ўзининг асосий рақиби республикачи Дональд Трампни ортда қолдирмоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026