Иқтисодиёт | 17:47 / 14.07.2016
7006
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ЖСТга қайси давлат устидан шикоят қилди?

Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) 13 июль куни АҚШ томонидан Хитойга қарши даъво аризаси берилди. Вашингтонда таъкидланишича, Хитой 15 йил аввал ЖСТга қўшилаётганда хом-ашё товарлари бўйича экспорт божларини бекор қилиш масъулиятини ўз зиммасига олган. 

АҚШ ХХРни графит, кобальт, мис, қалай, қўрғошин, сурма, тантал, талк ва бошқа бир қатор металларга 5 фоиздан 20 фоизгача бўлган экспорт божлари хали ҳам кучда эканлигида айбламоқда. АҚШ ҳукуматининг фикрича, экспорт божларининг сақланиб қолиши Хитойнинг мамлакат ташқарисидаги даромадини янада қимматлаштириб, уларнинг ўз ҳудудида ишлаб чиқарилишини субсидиялаштиради. 

ХХРнинг АҚШдаги элчихонаси вакили Чжу Хайцюань Америка ҳукуматини даъволарини кўпайтирмасликни айтиб огоҳлантирди: "Хитой Қўшма Штатларини ЖСТ қоидаларига қатъий амал қилишга ва демпингга қарши чораларни ҳаддан зиёд қўлламасликка чақиради".

Мавзуга оид