Жамият | 12:32 / 14.07.2016
4625
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик хакер АҚШга тегишли ҳарбий ҳужжатларни ўғирламоқчи бўлди

Фото: EPA

ХХР фуқароси Америка ҳукумати томонидан бир қатор компаниялар ҳужжатларига хакерлик ҳужумини уюштирганликда айбланиб, 3 йилу 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Лос-Анжелес суди (Калифорния штати) мазкур иш бўйича шундай қарор чиқарди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди. 

Манбага кўра, 51 ёшли Сю Бинь ХХР ҳукумати билан боғлиқ хакерлик гуруҳи таркибида бўлиб, бир неча йил давомида Американинг авиакосмик ва ҳарбий техникасини ишлаб чиқарувчи Boeing компанияси ҳамда Пентагоннинг бошқа бир қатор пудратчиларининг электрон тармоқларини бузиб кириш тизимини ишлаб чиқишда қатнашган. Унга қамоқ жазосидан ташқари 10 минг доллар жарима пули ҳам белгиланди. 

"АҚШга тегишли махфий ҳарбий маълумотларини ноқонуний ўғирлаш мақсадида Хитой халқ озодлик армиясининг ВВС хизмати хакерлари билан тил бириктирган Сю Бинга белгиланган жазо адолатли, деб биламан", - деди АҚШнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича бош прокурор ўринбосари Жон Карлин. Унинг сўзларига кўра, хакерлар маълумотлар билан бир қаторда қандайдир "энг янги кўринишдаги ҳарбий ҳаво кемаси"нинг чизмаларини ҳам ўғирламоқчи бўлишган. 

Теглар: ХХР, АҚШ, ҳужжат, хакер, ўғирлик

Мавзуга оид