Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mbank орқали тўловларни энди Телеграмдаги БОТ ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин бўлди
Фото: Mbank
Mbank янада ривожланмоқда ва замон билан ҳамнафас ҳолда Телеграм БОТ — @MbankUzBot’ни тақдим этди. Эндиликда, ушбу онлайн тўлов хизматининг фойдаланувчилари ўз ҳисобларини Телеграм иловаси орқали ҳам тўлдиришлари мумкин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, БОТ бу — роботнинг интернетдаги кўриниши. У интеллектуал қобилиятга эга бўлиб, инсонлар учун бирор юмушни бажариб бера олиш имкониятига эга ҳисобанади.
@MbankUzBot ҳам худди шундай қобилиятларга эга. Масалан, у сизга телефон алоқаси, интернет, телевидение, коммунал хизматлар, сайтлар, суғурта ва солиқлар учун тўлов турларини тавсия қилади.
Унинг ёрдамида ушбу хизматлар учун тўловлар тўлашимиз, ҳисобимизни тўлдиришимиз мумкин.
Бу БОТдан фойдаланиш учун сизда Телеграм мессенжерига аъзо бўлишингиз керак. Шундан сўнг, https://telegram.me/mbankuzbot/ манзили орқали ўтасиз ва ўзингизга қулай — ўзбек ёки рус тилидан бирини танлайсиз.
БОТнинг рўйхатдан ўтиш қисмида мавжуд Mbank ID киритишингиз сўралади. Агар сиз аввал Mbank тизимида рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз ёки IDни унутган бўлсангиз, https://my.oplata.uz/registration/ манзили орқали Mbank ID олиш имконияти тавсия қилинади.
Mbank ID киритилгандан сўнг, тўловларни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Бунда Mbank ва Oplata.uz мижозлари БОТдан бирдек фойдаланишлари мумкин.
@MbankUzBOt ҳозирча синов версияда ишламоқда. Кейинчалик унда бошқа тўлов усуллари ва янги имкониятлар қўшилиши режалаштирилган.
Mbank — тез, қулай ва хавфсиз, энди эса Сизга яна бир қадам яқинроқ. @MbankUzBot эса ҳар доим ёнингизда бўладиган ишончли ёрдамчи.
Маълумотлар учун телефон: +998(71) 200-7-200
Веб-сайт: mbank.uz
Телеграм БОТ: https://telegram.me/mbankuzbot/
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024