Ҳиндистонда 50 ёшга тўлмаган эркак ўқитувчилар қизларга дарс бериши тақиқланди
Ҳиндистоннинг Харяна штатида ўзига хос қонун қабул қилинди. Унга кўра, 50 ёшга тўлмаган эркак ўқитувчилар фақат қизлар таълим оладиган мактабларда дарс бера олишмайди. Шу тарзда маҳаллий ҳукумат қиз болаларнинг дарслардан чалғимасликларини хоҳламоқда.
«Бу қандайдир содир бўлган ёмон ҳодиса учун кўрилаётган чора эмас, шунчаки биз қизларимиз ўқишдан чалғимасликларини хоҳлаймиз. Янги ўқув йили бошланишида 50 ёшга тўлмаган эркак ўқитувчилар қизлар мактабларида ишлашмайди»,- дейди штатнинг таълим вазири Рам Билас Шарма.
Бу ҳолат коллежларда амал қилмайди, чунки коллежларда аллақачон қизларни чалғитмасликнинг чораси кўрилган. Фақат қизлар ўқийдиган коллежларда фақат аёл ўқитувчилар ишлашади. Аввалроқ жаноб Рам ўқитувчиларнинг ўқув даргоҳларига жинси шимда келишларини таъқиқлаган эди.