Жаҳон | 19:14 / 15.07.2016
3902
1 дақиқада ўқилади
Олланд ва Вальс Ниццага келди
Франция президенти Франсуа Олланд ва мамлакат бош вазири Мануэль Вальс Ниццага келди. Бу ҳақда iTele телеканали твиттерида хабар тарқатилган.
Ниццага шунингдек, Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнёв ҳам ташриф буюрган.
Бундан олдинроқ, Францияда Ниццадаги теракт муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинганди.
14 июль куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди.