Обама: АҚШ Сурия масаласидаги дипломатиясидан воз кечмайди
АҚШ бутун дунё бўйлаб бир қатор терактлар содир этилаётганига қарамасдан, Суриядаги ихтилофни ҳал қилишдаги дипломатиясидан воз кечмайди, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама.
"Ўлдириш ва вайрон қилишнигина биладиган террорчилардан фарқли биз Суриядаги фуқаролик урушини тўхтатиш учун дипломатиямиздан воз кечмасдан, яратувчанлик ҳисобига, бутун дунё бўйлаб ҳамкорларимиз, жумладан мусулмон ҳамжамиятлари билан тинчлик, адолат ва раҳмдилликка ўргатувчи ислом динини нотўғри кўрсатадиган адоват ғоясига қарши курашиш мақсадида ишлаб ғалаба қиламиз", деб айтди Обама Вашингтонда ишловчи дипломатик миссиялар раҳбарлари олдидаги нутқида.
Обама АҚШ ИШИДга қарши курашдан воз кечмаслиги ва унинг етакчиларини йўқ қилиш билан шуғулланишда давом этишини тасдиқлади.