Жаҳон | 22:54 / 16.07.2016
6997
1 дақиқада ўқилади

Туркия мудофаа вазири мамлакат ҳукумат қўлига тўла ўтганлигини маълум қилди

Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик мамлакатда давлат тўнтаришининг олди олинган ва давлатнинг барча ҳудуди ҳукумат назорати остига ўтган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ишикнинг маълум қилишича, хавфнинг бутунлай бартараф этилганини айтишга ҳали эрта. Бундан ташқари, ҳукумат тарафдорларини тағин кўчага чиқишга чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлган эди. Бунга алоқадорликда гумонланиб, 3 минг шахс қўлга олинган.