Жаҳон | 08:54 / 17.07.2016
2814
1 дақиқада ўқилади

Боливияда енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Боливия шимолидаги Санта-Роса шаҳрида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 17 июлда маҳаллий нашр "Дебер"га иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, қурбонлар орасида бир бола бўлган. Самолёт бортида учувчидан ташқари 5 йўловчи бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш