Эрдўған давлат институтларини "вируслар"дан тозалашда давом этмоқда
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилдики, мамлакатдаги барча давлат институтлари ҳарбий тўнтаришга уринишда айбдор бўлган "вируслар"дан тозаланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Давлат тўнтаришига уриниш вақтида ҳалок бўлганларни дафн этиш чоғида қилган чиқишида у Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлигидаги "террорчи гуруҳ" ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлгани ҳақида айтди.
У фитна иштирокчиларини жазолаш учун Туркияда ўлим жазоси қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган.
Туркия бош вазири Биноли Йилдирим фитнада иштирок этган барчани республика душманлари ва террорчилар деб атаган. У шунингдек, ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида жами 265 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган.
Мавзуга оид
09:20 / 16.10.2024
Давлат думаси исён учун умрбод қамоқ жазосини биринчи ўқишда маъқуллади
18:46 / 16.10.2021
Владикавказдаги колонияда маҳкумлар исёни махсус кучлар ёрдамида бостирилди
17:49 / 13.07.2020
Амурдаги «Газпром» ишчилари исён кўтарди. Улар орасида ўзбеклар ҳам бор
17:20 / 17.06.2019