Жаҳон | 21:19 / 17.07.2016
8616
2 дақиқада ўқилади

Керри Туркия томонидан Гуленнинг берилиши бўйича сўров тайёрланаётганини маълум қилди

Google image

АҚШ Давлат котиби Жон Керри CNN телеканали эфирида мамлакат ҳукумати Туркиядан ислом имоми Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилиниши бўйича ҳали расмий сўров олмагани маълум қилди.  

"АҚШ ҳеч кимни яширмаяпти, биз ҳеч қачон Гуленнинг берилиши ҳақида расмий сўров олмаганмиз, биз ҳар доим: "Бизга исботлар беринг, бизга суд ҳакамларимиз сўровни маъқуллашлари учун экстрадиция стандартларига мувофиқ келадиган пухта ҳуқуқий асос керак", деганмиз", деб айтди Керри. 

Керрининг айтишича, Туркия айни вақтда Гуленнинг берилиши бўйича сўров матнини тайёрламоқда ва уни АҚШга юборади.

Керри Туркия томонидан мамлакатда ҳарбий тўнтарувга уринишда "АҚШнинг иштирокини айтиш масъулиятсизлик" бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Аввалроқ Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШдан Гуленнинг берилиши сўровига муносабат билдирилишини кутаётганларини айтган. Эрдўған бу ҳақда тўнтарув вақтида ҳалок бўлганлар дафн маросимида айтиб ўтган.

Анқара Гуленни ҳарбий тўнтарувга уринишда айбламоқда.

 

Мавзуга оид