Габонда ҳарбий тўнтариш содир бўлди
Африкадаги Габон давлатида ҳарбийлар президент Али Бонго ҳукуматини ағдарди. Улар яқинда ўтган сайловларни адолатсиз деб эълон қилди ва натижалар бекор бўлганини билдирди.
Африкада янги ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Габонда аскарлар баҳсли сайловлардан бир неча кун ўтиб, президент Али Бонго ҳукуматини ағдарди. 30 август, чоршанба куни бир гуруҳ юқори мартабали зобитлар маҳаллий телевидениеда пайдо бўлиб, ҳокимиятни ўз қўлига олаётганини эълон қилди.
Исёнчиларнинг сўзига кўра, 26 август кунги сайловлар адолатсиз ўтган, уларнинг натижалари бекор қилинган. Ҳозирги давлат ҳокимияти тарқатиб юборилди, Габон чегаралари ёпилди.
Баҳсли сайлов натижалари
Аввалроқ Габон сайлов комиссияси Бонгони президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилган эди. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 64,27 фоизи уни ёқлаб овоз берган. Бонголар оиласи нефтга бой Габонни 56 йилдан бери бошқариб келади. Габонда биринчи марта президентлик, парламент ва коммунал сайловлар бир вақтда ўтказилди.
Июл ойининг охирида ҳарбийлар Нигерда давлат тўнтаришини амалга оширганди. Улар ҳарбий тўнтаришни хавфсизлик ва иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви, шунингдек, коррупциянинг авж олгани билан изоҳлаган. Ғарб Нигердаги исённи кескин қоралади. Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятига (ЭКОВАС) аъзо давлатлар Нигерга конституциявий тузумни тиклаш учун қўшинлар киритиш билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
18:22 / 02.10.2023
Габон президентининг хотинига пул ювиш бўйича айблов эълон қилинди
10:11 / 29.09.2023
Буркина Фасода давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
09:57 / 19.09.2023
Гуржистон ҳукумати мамлакатда тўнтаришга тайёргарлик кўрилганини маълум қилди
22:00 / 30.08.2023