Туркия Гулен банкини музлатиб қўйди
Туркия ҳукумати, мухолифатдаги Ислом имоми Фатхуллоҳ Гуленга алоқаси бўлган Bank Asya (Осиё банки)нинг республикадаги фаолиятини тақиқлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Туркия жамғармаларни суғурталаш Фонди хабарига асосланган ҳолда.
Фонд хабарига кўра, банк фаолиятининг музлатилиши сабаби расмийдир. Яъни, банк сотувга қўйилган, аммо, уни харид қилиш учун биронта ҳам талабгор чиқмагани боис, тендер ўтказилмаган.
Агентликнинг қайд этишича, Туркияда умумий ҳисобда Гулен билан алоқадор бўлган 20дан ортиқ компания мавжуд. Маълумки, мамлакат президенти Эрдўғон Гуленни давлат тўнтаришини ташкил этишда айбламоқда.
Бу айбловларни рад этаётган Фатҳуллоҳ Гулен Туркияга экстрадиция қилинишига шайлигини билдирган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
19:59 / 15.09.2024