Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
Қирғизистон прокуратураси республикада давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича айбланувчиларни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.
Асосий айбланувчилардан бири Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев бўлиб, унга ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айблови қўйилган.
Ташиев билан бирга иш бўйича яна етти нафар айбланувчи, жумладан, собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев ва парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Турғунбек ўғли ҳам бор.
Жиноят иши махфийлаштирилган, суд мажлислари матбуот иштирокисиз ўтказилмоқда.
10 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йил октябридан буён Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Ташиевни лавозимидан озод қилди.
Бундан олдин бир қатор жамоат арбоблари ва амалдорлар мамлакат президенти сайловини зудлик билан ўтказишни сўраб мурожаат қилган эди. Ҳужжатни 75 киши имзолади. Улардан 5 нафари кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Шунда Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг ишдан бўшатилишини давлат бирлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда бўлинишга йўл қўймаслик зарурати билан изоҳлаган эди. Тез орада Ташиевнинг истеъфоси ортидан мамлакат ҳукуматида ҳам кадрлар ўзгариши юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ва Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Парламент спикери Турғунбек ўғли аввал лавозимини тарк этди, кейин эса депутатлик мандатини топширди.
Қирғизистон ИИВ Тергов хизмати «Оммавий тартибсизликлар уюштириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026